Мақола

621 13/09/2022

Россия бозоридан Visa и Mastercard чиқиб кетганидан сўнг МДҲ мамлакатларида россияликлар томонидан “карта туризми” ривожланиб кетди. 12 сентябрдан  бошлаб камида  иккита Ўзбекистон банки норезидентларга банк карталарини бериш шартларини кучайтирди.

12 сентябрдан Ўзбекистондаги “Капиталбанк” фақат республикада 15 кундан ортиқ бўладиган норезидентлар учун ҳисоб рақами очишни бошлади. Кредит ташкилотида талабалар ва мамлакатда расман ишлаётганлар учун истиснолар бор, деб хабар қилади “РБК.ру”.

Ўзбекистоннинг “Ипак йўли” банки ҳам ҳорижликлар билан ишлаш шартларини ўзгартирди. У 12 сентябрдан бошлаб ҳорижлик мижозларга фақатгина Тошкентдаги бош офисда карталарни чиқара бошлади. Frank Media нашри бу ўзгаришларга эътибор қаратди.

Август ойида Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуродов Республикада норезидентлар томонидан очилган ҳисоб рақамлари сони 2022 йил бошидан буён ҳар чоракда 15-20 фоизга ўсаётгани ва 169 мингтага етганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, июль ойи бошида россияликларнинг Ўзбекистондаги ҳисоб рақамларида 115 миллион долларга яқин маблағ сақланган.

Россияликлар орасида “карта туризми”га талаб Украинада махсус операция бошланиши ҳамда Visa и Mastercardнинг Россия бозоридан чиқиб кетишидан сўнг ўса бошлади. Россия фуқаролари орасида банк карталарини чиқариш бўйича энг оммабоп мамлакатлар Қирғизистон, Ўзбекистон, Арманистон, Қозоғистон ва Тожикистон бўлди, деб маълум қилишди экспертлар.
МДҲ давлатлари орасида  карталарни энг кўп чиқариш Қирғизистон банкларида кузатилди. Иккинчи чоракда карталарни чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга ошди. Қирғизистон Марказий банки миллионлаб карталар чиқарилганлиги ҳақида хабар берди.

Россиядаги тўлов тизимларидан бугунги кунда фақатгина “Мир” ва Хитойнинг UnionPay карталари ишламоқда.2022 йилнинг баҳорида банклар “Мир” карталарига талаб ўсиши ва улар бўйича пул ўтказмаларининг кўпайганини қайд этдилар.

Шунингдек UnionPay Ғарб давлатларининг санкциялари остида бўлган эквайер-банклар билан ишлашни чеклади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация