Мақола

1 609 02/06/2023

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита бу йилги ҳаж ибодатини тартибли ўтказиш бўйича видеобаёнот эълон қилди. Баёнотда бошқа масалалар қатори ҳаммани қизиқтираётган масала – ҳаж сафари тўлови ҳам очиқланди. Қўмита бу йилги ҳаж квотаси 15 минг нафар этиб белгиланганини ҳамда унинг тўлови жамоатчилик кенгаши қарорига асосан 68 миллион 760 минг сўм этиб белгилангани маълум қилди.

Кейинги йилларда мамлакатдан ҳаж сафарига борувчилар сонини босқичма-босқич ошириб бориш режалаштирилган.

Ҳозир Саудия Арабистонида бўлиб турган ишчи гуруҳ Макка ва Мадина шаҳарларида шароитларни ҳозирлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Маълумот учун, 2022 йилда 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгиланган эди.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, 2022 йилнинг 29 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони ҳаж ва умра ишлари вазири Фавзан ар-Робиа бошчилигидаги Саудия делегациясини қабул қилган эди. Ўша учрашувда Ўзбекистон учун 2023 йилга 24 минг кишилик квота ажратилган эди. Қолган 9 минг кишилик квотадан нега фойдаланилмагани ҳақида қўмита маълумот бермаган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация