Maqola

811 28/08/2022

Самарқанд халқаро аэропортида ишга туширилган  E-gates электрон тизими чегарада биометрик маълумотлар асосида одамларни аниқлайди, деб хабар беради CentralAsia (UZ).

E-gates электрон автоматлаштирилган тизими Самарқанд халқаро аэропортида давлат чегарасидан ўтаётган йўловчиларни биометрик маълумотлар асосида аниқлайди.

Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари буюртмаси асосида маҳаллий корхона томонидан ишлаб чиқилган E-gates дастурий-техник таъминоти тизими чегара зонасидан ўтаётган йўловчилар оқимини хавфсиз ва узлуксиз тарзда ўтказиш имкониятини беради.

Биометрик технологияларга асосланган тизим шахсни автоматик идентификациядан ўтказади. Бунда назорат ходимларининг иштироки кескин  камаяди ва йўловчилар чегарани қисқа муддатда, хавфсиз кесиб ўтишлари мумкин бўлади.

Мазкур тизим турли назорат пунктларида – ҳаво, темирйўл, денгиз ва пиёдалар учун қўлланилиши мумкин.

“Самарқанд халқаро аэропортида тест режимидан энг сўнги замонавий тизим, жумладан, ҳужжатларни ўқиш мосламалари, видеокузатувни амалга оширадиган ва йўловчиларнинг биометрик маълумотларини шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан солиштирувчи юқори аниқликдаги видеокамераларни жорий этиш лойиҳаси ишга туширилди”. Бу ҳақда Самарқанд аэропорти чегара назорати бўлими ходимлари маълум қилишди.

Шунингдек, чегарада ноқонуний ўтишдан ҳимоя қилиш ва бир марталик ўтишни таъминлаш, багаж ва эътиборсиз қолган нарсаларни таниб олиш алгоритмлари ишлаб чиқилди.

Бу тизим давлат чегараси орқали ўтиш вақтини қисқартириш, йўловчиларга қулайлик яратиш, инсон омилига асосланган хатоларни бартараф этиш орқали туризм салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya