Мақола

1 691 22/11/2023

Ўзбекистонлик фуқаро ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланмоқда.

Душанба куни кечқурун Санкт-Петербургдаги “Проспект Славы” метро бекатида тезкор гуруҳ давлатлараро қидирувда бўлган шахсни қўлга олди.

Хабар берилишича, 42 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқароси ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланмоқда. 2023 йил август ойида Тошкент вилоятида бир гуруҳ шахслар билан  жабрланувчининг ишончига кириб, ундан Эшонгузардан 120 минг долларга уй сотиб олиб, банкдан олинган кредит маблағлари ҳисобидан қайтариб беришни ваъда қилган. Айбланувчи уй-жойини гаровга қўйган ҳолда 9,5 миллион рубл миқдорида қарз олиб, унинг 40 минг долларини қайтариб берган, қолган 80 минг долларини (6 миллион рублга яқин) турли баҳоналар билан бермай юрган. Шундан сўнг ҳуқуқ-тартибот органларидан қочиб ғойиб бўлган.  Қўлга олинган шахс қидирув ташкилотчиларига топшириш учун навбатчилик қисмига олиб кетилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация