Мақола

1 790 07/09/2023

Божхонадан декларация тўлдирмасдан олиб ўтиш мумкин бўлган валюта миқдори оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган қарорини эълон қилди.

Қарорга кўра:

Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 100 миллион сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади. Илгари 70 миллион сўм эди.

Жисмоний шахслар декларация тўлдириш талаб этиладиган белгиланган эквивалентдан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларини божхона назорати шакллари қўлланилмасдан олдин декларацияламаган ҳолда божхона органлари ходимларига маслаҳат олиш мақсадида тақдим этганда, божхона органлари ходимлари томонидан жисмоний шахсларга декларация тўлдириш қоидалари билан боғлиқ умумий тушунтиришлар берилади. Илгари бу қоида мавжуд эмас эди.

Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация