Мақола

957 08/08/2023

2019 йилда Nike Ўзбекистонда ўз брендининг спорт пойабзалларини ишлаб чиқаришга рухсат берганди. “Ўзчармсаноат” уюшмаси Ўзбекистонни Nike маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи давлатлар рўйхатига киритиш имконини берувчи стратегия ишлаб чиқди.

Андижон вилоятида фаолият юритувчи Хитойнинг “Sino International” компанияси ишлаб чиқаришни Nike халқаро стандартлари даражасига кўтарди. У ишлаб чиқариш линияларини ўрнатди, ишчилар учун яхши шароитларни яратди ва бренд томонидан қатъий сифат назорати ўрнатилди. Ҳозир улар кунига 6 минг жуфт кроссовка ишлаб чиқариб, йил охиригача бу қувватни икки баробарга оширишни мўлжаллашмоқда.

Хорижий ҳамкор “Sino International”нинг Ўзбекистонни танлашига сармоядорлар учун яратилган қулай шароитлар бўлди. Бу қадам бозорни ташкил қилиш ва Хитойдаги Nike филиали билан алоқалар ўрнатишдан сўнг амалга оширилди. Эндиликда Nike кроссовкалари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиб, жаҳон бозорига, жумладан, Марказий Осиё, Покистон ва Европа мамлакатларига жўнатилмоқда.

Компания ўз маҳсулоти ишлаб чиқарилган ҳар бир давлат, жумладан, Ўзбекистон учун штрих-кодни тақдим этади. Бу Ўзбекистон компаниясига Nike кроссовкаларини тўсиқларсиз ишлаб чиқариш имконини беради. Ассоциация президенти Фахриддин Бобоев ушбу ҳамкорлик жаҳон брендларини ўзига жалб этиб, янги имкониятлар очаётгани билан мамлакат учун муҳимлигини таъкидлайди.

Келгусида йилига 3 миллион жуфт кроссовка ишлаб чиқариш режалаштирилган. Айни пайтда “Sino International” компаниясида 50 нафар ходим ишлайди.

Спорт пойабзаллари учун таглик ва устки қисмлар ишлаб чиқариш линиялари ишга туширилди. Ўзбекистонлик мутахассислар Nike компаниясининг Хитойдаги филиали технологлари, дизайнерлари ва тикувчилари раҳбарлигида ўз маҳорат ва малакаларини оширмоқда.

Компания бошқа етакчи брендлар, жумладан Adidas стандартларига жавоб бериш, ҳаттоки уларнинг маҳсулотларини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни мақсад қилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация