775
23/08/2022
Электрон платформа 1 сентябрдан ишлай бошлайди, деб хабар бермокда Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.
Ўзбекистонда сайёҳлик кешбэкини ҳисоблаш – саёҳат харажатларининг бир қисмини қайтариш учун электрон платформа яратилди, деб хабар беради fergana.media.
Саёҳатдан кешбэк олиш учун сизга қуйидагилар керак бўлади.
- Soliq.uz мобил иловасини юклаб олинг;
- мобил иловадан фойдаланиш учун FaceID тизимида шахсингизни тасдиқланг;
- саёҳат маршрути ва унинг бошланиш санасини танланг;
- кешбэк олиш учун фискал чекларни сканерлаш орқали иловага ҳаво, поезд ёки автобус чипталарига оид маълумотларни киритинг;
- сафардан сўнг “саёҳатни тугатиш” тугмасини босинг ва тўпланган нақд пулни маҳаллий банкдаги шахсий пластик картангизга ўтказинг.
Ҳар бир сайёҳга саёҳат харажатлари қуйидаги миқдорда қайтарилади:
- Самолётда саёҳат қилишда икки томонга чипта суммасининг 15 фоизи, лекин 150 минг сўмдан кўп бўлмаган миқдорда;
- Темир йўл ёки автобусда саёҳат қилишда икки томонлик чипта суммасининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан кўп бўлмаган миқдорда;
- Турар жой биноларида тунаш нархининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан кўп бўлмаган миқдорда;
- Театр, музей, цирк ва саъат галереяларига ҳар бир ташриф суммасининг 50 фоизи, лекин 20 минг сўмдан ошмаслиги керак.
Аввалроқ fergana.media туризм соҳасида кешбэк дастурини молиялаштириш учун Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига жорий йилда бюджетдан ташқари фонддан 30 миллиард сўм (2,6 миллион доллардан ортиқ) маблағ ажратилишини хабар қилган эди.