Мақола

787 23/10/2022

Янги авиакомпания Франция-Италиянинг ATR 72-600 самолётларидан фойдаланади. Бу жуда  тежамкор “лоукостер” самолёт бўлиб, унга чипталар нархи 180 мингдан 335 минг сўмгача бўлади.

Самарқандда Silk Avia минтақавий авиакомпания тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда иштирок этган Podrobno.uz мухбирининг сўзларига кўра, чипталар нархи 180 мингдан 335 минг сўмгача бўлади.

Янги авиакомпания Франция-Италиянинг ATR 72-600 самолётларидан фойдаланади. Бу жуда  тежамкор “лоукостер” самолёт бўлиб, у А320 га қараганда тўрт баробар камроқ ёқилғи сарфлайди.

Барча самолётларга ҳилпираган хон-атлас кўринишидаги қизиқарли  безак туширилган  эга бўлади.

2025 йилгача компания 11 та ҳаво кемаларини сотиб олишни режалаштирган. ATR 72-600 нинг парвоз масофаси 1500 км, баландлиги 6000-7000 км, сиғими 70 йўловчи, учиш оғирлиги 23 тонна, крейсерлик тезлиги 508 км/соат.

“Биринчи босқичда учта самолёт учади. Ишлаб чиқарувчи билан музокаралар ўтказилгач, бизни навбатга қўйишди. 2023 йилда биз яна учта янги авлод самолётларини  оламиз.Келгуси йил белгиланганига қўшимча яна иккита самолёт олишимиз мумкин. 2024 йилда яна учтасини олиш режаларимиз бор. Шундай қилиб биз яқин йилларда 11 та самолётга эга бўлишни режалаштирганмиз, улар мўлжалланган 40 та йўналишни тўлиқ қамраб олади. Балки бундан кейин  ҳам Марказий Осиё шаҳарларига халқаро рейсларни амалга оширишимиз мумкин бўлади”, – дейди Uzbekistan Airports бошқаруви раиси Раъно Жўраева.

Тошкентда жойлашган янги авиакомпаниянинг йўналишлари деярли барча вилоят марказларини қамраб олади.

Авиакомпания учта асосий тарифни ишлаб чиқди. Булар:

  • Oson – қайтариб олинмайдиган (чипталарни қайтариб бўлмайди), қўл юки -5 кг, қолган юк учун қўшимча тўлов бўлади (180 минг сўмдан);
  • Oddiy – қайтариб берилмайдиган (чипталарни қайтариб бўлмайди). қўл юки -5 кг, багаж -10 кг (270 минг сўмдан);
  • Omad – қайтариладиган, қўл юки – 5 кг, багаж – 15 кг (335 минг сўмдан).

Дастлабки икки тарифда ортиқча юкка қўшимча тўлов 1 кг учун 30 000 сўмни ташкил этади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация