2022 йил 1 ноябрдан 25 декабргача “Термиз” халқаро аэропорти янги аэродром мажмуасини топширишга тайёрганрлик кўриш муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш ва чиқаришни тўхтатади.
“Айни пайтда узунлиги 3000 метр ва эни 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги қурилиши тўлиқ якунланди”.- дейилади Uzbekistan Airports берган хабарда.
Икки ой муддатда такси йўлларини янги учиш-қўниш йўлаги ва перрон билан улаш, шунингдек янги CAT-I ICAO ёритиш тизимини, метерологик ва радионавигация қўниш тизимларини ўрнатиш бўйича ишларни амалга ошириш режалаштирилган.
Термиз аэропортининг ўтказиш қуввати соатига 600 йўловчини ташкил этади. Аэропорт кечаю кундуз ишлайди ҳамда шарқ ва ғарбда ишлаб чиқарилган барча турдаги самолётларни, жумладан Боинг-757 ва Ил-76, шунингдек барча турдаги вертолётларни қабул қилади, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.