Мақола

1 108 16/09/2023

АҚШ ҳукумати бир неча ўнлаб компанияларга, жумладан, “АвтоВАЗ”, “Москвич” ва “Альфа Групп”нинг инвестиция бўлими А1га қарши санкциялар киритди. Янгиланган санкциялар рўйхати АҚШ Молия вазирлиги сайтида эълон қилинган.

Рўйхатга Росавтодор, «Трансмашхолдинг», «Мосинжпроект», «Объединенная металлургическая компания», «Русская медная компания» ва “Ак-Барс” банклари ҳам киритилган.

Бундан ташқари, «Русская медная компания» асосчиси Игор Алтушкин, УГМК асосчиси Искандар Маҳмудов ва «Трансмашхолдинг»нинг собиқ раҳбари Андрей Бокарев, жами 20 нафар шахсга нисбатан ҳам санкциялар жорий этилди. Учаласи ҳам Forbes версияси бўйича россиялик миллиардерлар рейтингига киритилган.

Жисмоний шахслар учун АҚШ санкциялари рўйхатига киритилиши уларнинг мамлакатдаги ҳар қандай активлари, шунингдек, 50% дан ортиқ улушга эга бўлган ҳар қандай юридик шахсларнинг фаолияти музлатилишини англатади. Бундан ташқари, улар билан ҳар қандай молиявий ҳамкорлик: товарлар ва хизматларни олиш ёки тақдим этиш, хайрия ва кредитлар тақиқланади. Санкцияларга дучор бўлган юридик шахслар билан ҳам вазият ўхшаш – бу активларни музлатиш ва ҳар қандай ўзаро алоқаларни тақиқлашдир.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация