Maqola

803 03/08/2022

Читать на русском языке

Twitter, «Вконтакте» тармоқлари ҳамда WeChat мессенжеридан фойдаланиш учун чекловлар олиб ташланди. TikTok эса ҳозирча тикланмади. Бу ҳақда “Газета.уз” хабар беради.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича ўтган йилнинг ёзида блокланган Twitter, «Вконтакте» тармоқлари ҳамда WeChat мессенжеридан фойдаланиш бўйича чекловлар 1 августдан бошлаб олиб ташланди.TikTok платформасига кириш эса ҳозирча тикланмади.

АОКАнинг ёзишича «TikTok» платформаси билан музокаралар давом этмоқда, натижалар юзасидан қўшимча хабар берилади. «Тўсиқларсиз фойдаланиш имконияти тўлиқ тикланмоқда. Блокировкалар ривожланишга фақат зарар келтиради», — дейилади хабарда.

«Ўзкомназорат» давлат инспекцияси ўтган йилнинг ёзида шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунни бузганлиги учун Twitter, WeChat ва «Вконтакте», шунингдек, Skype мессенжерига киришни чеклаганди.

Twitter, WeChat ва «Вконтакте» қонунбузарлар реестридан чиқарилди. Шу билан бирга, рўйхатда фақат Tik Tok қолади. Расмийлар ушбу ижтимоий тармоқлар қонун талабларига мос келадими ёки йўқми, ҳозирча хабар бермаган.

Ўзбекистонликларнинг маълумотларини қайта ишловчи бошқа кўплаб манбаларга чекловлар қўйилмаган. Ўтган йилнинг ноябрь ойи бошида Telegram, Facebook, Odnoklassniki, YouTube мамлакатда жуда машҳур бўлган бошқа сайтлар ҳам қонун ҳужжатларини бузувчи реестрга киритилганди. Бу жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлди ва бир неча соат ичида кириш тикланди. Бунинг ортидан «Ўзкомназорат» раҳбари, АКТ вазири ва бош вазирнинг ахборот технологиялари бўйича маслаҳатчиси истеъфога чиққанди.

Ўтган йилнинг октябрь ойида президент Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунларни бузганлик учун жазони кучайтиришга оид ўзгартиришларни киритиш ҳақидаги Қонунни имзолаганди. У 2022 йил 30 январдан кучга кирган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya