Мақола

1 027 16/09/2022

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи даражаси 2,78 миллион сўмни ташкил этади, деб хабар қилади солиқ  қўмитаси. Бу кўрсаткичлар Ўзбекистон Давлат  статистика қўмитаси маълумотларида кўрсатилган 3,54 миллион сўмдан паст бўлиб чиқди.

Дархақиқат, йил бошидан буён кўрсаткич 10,6 эмас,4,5 фоизга ўсган.Бу ҳақда 24-7-news хабар берди.

Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда ходимларга 82,49 триллион сўм миқдорида иш ҳақи тўланди, бу ўтган йилнинг шу даврига (65,7 триллион) нисбатан 25,5 фоизга кўпдир, деб хабар қилди Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

Январь – июнь ойларида 5,37 миллиондан ортиқ ишчи, 2021 йилнинг олти ойида эса 4,9 миллионга яқини  “тоза маош” олишган.  Ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи 2,78 миллион сўмни (Марказий банкнинг 1 июлдаги курси бўйича 255,5 доллар) ташкил этди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан (2,3 миллион сўм) деярли 20,2 фоизга кўпдир, деб хабар беради   ДСҚ матбуот хизмати.

Ҳудудлар бўйича энг юқори ўртача иш ҳақи Тошкент шаҳрида – 4,4 миллион сўмни ташкил этади.Навоий вилоятидаги иш ҳақи – 3,78 миллион сўм ва Тошкент вилоятида – 2,84 миллион сўмлиги кўрсатилган.

Бошқа ҳудудларда кўрсаткичлар республика бўйича ўртача кўрсаткичдан паст бўлиб, энг паст иш ҳақи Фарғонада -1,97 миллион, Сирдарёда – 1,98 миллиона ва Наманган вилоятида – 2,06 миллион сўмни ташкил этади.

Ўртача иш ҳақи даражаси Давлат статистика қўмитаси томонидан яқинда эълон қилинган маълумотлардан паст бўлиб чиқди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, биринчи ярим йилликда ўртача иш ҳақи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ошиб, 3 миллион 540 минг сўмга етган. Бу фарқ   Давлат статистика қўмитаси томонидан кўрсаткични шакллантиришда йилига бир марта ҳисоб берувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва кичик бизнес субъектларининг маълумотлари ҳисобга олинмаганлиги билан изоҳланади.

Бу ҳақда қўмита ўзининг сўнгги ҳисоботида огоҳлантирган. Масалан, 2021 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 3,2 миллион сўмга етган бўлса, қишлоқ хўжалиги ва кичик бизнесни ҳисобга олган ҳолда бу кўрсаткич 2,66 миллион сўмни ташкил этмоқда.

Дархақиқат, Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи йил бошидан буён 10,6 эмас, 4,5 фоизга ошди. Лекин 2021 ва 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги кўрсаткичларни солиштириб кўрсак, ўсиш 20,2  ва 19,3 фозни  (қишлоқ хўжалиги ва кичик бизнесни ҳисобга олган ҳолда) ташкил этади.

Шунингдек,  бирнчи ярим йилликда Ўзбекистон аҳолисининг реал даромадларининг ўсиши 10,8 фоизни ташкил этган. Даромадлар таркибида пул ўтказмаларининг улуши Самарқанд, Хоразм ва Андижон вилоятларида кескин ошди. Кичик бизнесдан олинган даромадлар улуши эса 4,1 фоизга камайди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация