Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажми ҳам 3 фоизга кўтарилди.
Ўзбекистон Марказий банки 2022 йил бошида Ўзбекистонга хориждан қанча пул жўнатилганини маълум қилди.
“Podrobno.uz” мухбирининг хабар беришича, 2022 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажми 3 фоизга ошган.
Марказий банк маълумотларига кўра, 2022 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга хориждан 1 миллиард 470 миллион долларлик трансферлар келиб тушган. Бу миқдор 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 49 миллион доллар ёки 3 фоизга ортиқ.
Шу билан бирга, биржа операциялари ҳажми ҳам сезиларли даражада ошган. Йилнинг дастлабки уч ойида аҳоли банкларга 2,1 миллиард доллар сотган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 38 фоизга ёки 585 миллион долларга кўпдир.
Бундан ташқари, аҳоли томонидан банклардан чет эл валютасини харид қилиш ҳам рекорд даражада, 69 фоиз ошган. Агар 2021 йилнинг январ-март ойларида фуқаролар қарийб 1 миллиард доллар хорижий валюта сотиб олган бўлса, жорий йилда 1 миллиард 730 миллион доллардан ортиқ ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 709 миллион доллар кўп валюта харид қилган.