Мақола

1 288 16/11/2022

Декабрь ойидан  бошлаб Panorama Airways хусусий авиакомпанияси Ўзбекистон, шунингдек, БАА, Исроил, Саудия Арабистони, Россия, Жанубий Корея ва бошқа давлатларга авиаташувларни амалга оширади.

Panorama Airways авиакомпанияси 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган фуқаро авиацияси соҳасида рақобат муҳитини яратиш ва туризмни ривожлантириш сиёсати туфайли амалга оширилаётган кенг кўламли лойиҳа доирасида ташкил этилган.

Panorama Airways — Ўзбекистон авиачипталари бозорида 2021 йилдан бери танилган авиаташувчи. У ўзини мослашувчан ҳамкорлик тизимига эга бўлган авиаташувчи сифатида намоён этди.

Panorama Airways авиакомпаниясининг асосий тамойиллари Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар фуқароларига ҳаво қатновларини ташкил этиш, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти ва обрўсини сақлаш, уни ривожлантириш бўйича юқори сифатли ва арзон хизматларни тақдим этишдан иборат.

Бугунги кунда компания Ўзбекистон вилоятларига, шунингдек, БАА (Дубай), Саудия Арабистони (Жидда, Мадина), Россия (Москва ва Санкт-Петербург), Латвия (Рига), Исроил (Тель-Авив), Жанубий Корея (Сеул) шаҳарларига парвозларни режалаштирмоқда.
Ҳозирда Panorama Airways авиапаркида 2 та Airbus A-320 ҳаво кемаси бор. Йил охиригача компания 2 та Boeing-777 самолётларини олади. Яқин беш йил ичида компания парвозлар географиясини кенгайтириш, АҚШ, Европа давлатлари, Японияга парвозларни амалга ошириш ва авиалайнерлар сонини 20 тага етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Газета.уз” хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация