1 003 01/11/2023

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг эълон қилган маълумотларига кўра, жорий йил бошидан буён Ўзбекистон аҳолиси 36,6 миллион кишига етган.

1 октябр ҳолатига кўра, 716885 киши туғилган, бу ўтган йилга нисбатан 5,1 % кўпроқ.

Вафот этганлар сони 129664 киши  бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,4 фоиз кам. Табиий ўсиш 587221 нафарни ташкил этган.

Эркаклар Ўзбекистон аҳолисининг 50,3 фозини, аёллар 49,7 фоизини ташкил этишган.

2023 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг туғилишда кутилаётган ўртача умр кўриш давомийлиги 74,3 ёшни ташкил этган. Ушбу кўрсаткич эркаклар учун 72,1 ёш, аёллар учун эса 76,6 ёшни ташкил этган.

2023 йил январ-сентябр ойларида Ўзбекистонга кўчиб келганлар сони 168,7 минг кишини ташкил этди, шундан эркаклар сони 70,1 минг кишини, аёллар сони 98,6 минг киши, кўчиб келганлар сони шаҳар жойларида 131,3 минг кишини, қишлоқ жойларида 37,4 минг кишини ташкил этган.

Ўзбекистон Республикасига хорижий мамлакатлардан кўчиб келганларнинг асосий қисми Россия Федерацияси (жами хориждан кўчиб келганларга нисбатан 38,9  фоиз), Қозоғистон Республикаси (24,5 фоиз), Тожикистон Республикаси (10,5 фоиз), Қирғиз Республикаси (5,1 фоиз), Туркманистон Республикаси (1,6 фоиз) ва бошқа мамлакатлар (19,4 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.

2023 йил январь – сентябрь ойларида кўчиб кетганлар сони 181,1 минг кишини ташкил этди, шундан эркаклар сони 76,0 минг кишини, аёллар сони 105,1 минг киши, кўчиб кетганлар сони шаҳар жойларида 124,4 минг кишини, қишлоқ жойларида 56,7 минг кишини ташкил этган.

Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон Республикаси (жами 81,3 фоиз), Россия Федерацияси (15,3 фоиз), Қирғиз Республикаси (0,5 фоиз), Жанубий корея (0,5 фоиз), Туркманистон Республикаси (0,2 фоиз) ва бошқа мамлакатлар (2,2 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация