Тошкентдан Самара ва Волгоград шаҳарларига ҳафтада бир марта амалга ошириладиган қатновлар 23 июндан бошланади.
Ўзбекистондан Россиянинг 2 шаҳрига йўловчи поезд қатновлари йўлга қўйилаётгани ҳақида хабар қилинган эди. “РЖД” компанияси ушбу йўловчи поездлари қатнови санасига ойдинлик киритди.
“Июн ойида поездлар қатнови жадвалига “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг қуйидаги халқаро поездлари қайтади:
23 июндан – № 5/6-сонли Тошкент – Самара поезди. Ҳафтада бир марта амалга оширилади. Ҳар пайшанба куни Тошкентдан йўлга чиқади ва якшанба куни Самарадан ортга қайтади;
25 июндан – № 323/324-сонли Тошкент – Волгоград поезди. Ушбу таркиб ҳам ҳафтада бир марта шанба кунлари Тошкентдан ва сешанба кунлари Волгограддан амалга оширилади.
Ушбу поездларга чипталар савдоси яқин орада бошланади. Уларни жўнаш санасидан 45 кун олдиндан харид қилиш мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия фуқаролари учун амал қилган санитар чекловлар бекор қилинган. Мамлакатга киришда манфий ПЗР-тести талаб этилмайди.