Мақола

1 088 09/08/2022

Читать на русском языке

Ўзбекистонликларни Россияга уюшган ҳолда ишга ёллаш 5,6 баравар камайди. Айни вақтда Корея Республикасига оқим кўпайган, деб хабар қилди Газета.уз.

2022 йилнинг биринчи ярмида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 7101 нафар фуқаро хорижга ишлаш учун жўнатилди, дея хабар берди давлат органи матбуот хизмати.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан тўрт баробар кам — ўшанда агентлик орқали 28,8 минг нафар ишчи хорижда ишгажойлаштирилган (2021 йилда — деярли 108,6 минг киши).

Россия фуқароларни уюшган ҳолда ёллаш орқали ишга борадиган давлатлар орасида ҳамон етакчи бўлиб турибди, бироқ бу ҳажм йил давомида 5,6 баробарга — 22092 нафардан 3906 нафарга камайди.

Қозоғистонга ташкилий ишга қабул қилиш эса амалда тўхтатилди (3354 тадан 53 тага камайди), аммо Корея Республикасида агентлик орқали ишга жойлашиш даражаси сезиларли даражада — 826 дан 2687 тага ошди.

Бундан ташқари, Сербия расмий меҳнат миграциясининг янги жойига айланди, у ерга 410 киши, шунингдек, Германияга 31 киши ишга юборилди.

Апрель ойида Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Россиядан пул ўтказмалари қисқариши фонида Ўзбекистондан меҳнат муҳожирлари учун янги йўналишларга баҳо берди. Польша, Болгария, Литва, Чехия ҳамда бошқа Европа ва Осиё давлатлари миграцияни ривожлантириш учун жозибадор йўналишлар деб номланди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки маълумотларига кўра, Россиядан жўнатилган пул ўтказмалари Ўзбекистон учун хорижий валютадаги энг муҳим тушум ва даромад манбаи ҳисобланади (ялпи ички маҳсулотнинг 11,4 фоизи).

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий маълумотларига кўра, 2021 йилда Россияда 1 миллиондан кўпроқ меҳнат муҳожири бўлган. Бир меҳнат муҳожири учун ойлик пул ўтказмалари миқдори ўртача 453 долларни ташкил қилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация