Maqola

1,050 01/04/2022

Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокимларига меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар бандлигини таъминлаш бўйича топшириқ берди.

Жорий йилнинг 31 март куни бўлиб ўтган видеоселекторда президент Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокимларига ватанга қайтган меҳнат мигрантларини қурилиш ишларига жалб қилиш бўйича топшириқ берди. Уларга асбоб-ускуналар харид қилиш учун субсидия ажратиш ҳам белгиланди. Бу тадбирлар ҳисобига қўшимча 100 минг аҳолининг расмий бандлигини таъминлаши кераклиги таъкидланди.

Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати ўз саҳифаларида хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳозирда Сирдарё вилоятида қарийб 2 минг, Наманган вилоятида эса 17 минг мигрант қайтиб келган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya