Мақола

3 356 03/05/2023

Агар Сиз Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган бўлсангиз, қуйидаги божхона қоидаларини албатта ёдда тутинг!

Агар Сиз республикамизга халқаро аэропортлар орқали кириб келаётган бўлсангиз – 2000 АҚШ доллари;

  • темирйўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали кириб келаётган бўлсангиз 1000 АҚШ доллари;
  • автомобилдаёки пиёда равишда кириб келаётган бўлсангиз,  300 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги товарларни божсиз олиб киришингиз мумкин!

Бунда уларни йўловчи божхона декларациясида кўрсатиш талаб этилмайди.

Аммо, айрим турдаги товарларни божсиз олиб киришнинг чекланган меъёрлари мавжуд. Хусусан,  Ўзбекистон Республикасига музлатгич, смартфон телевизор каби электроника, маиший техника маҳсулотларидан 1 донадан,

  • атирва атирсимон суюқликлар – 3 донагача,
  • қимматбаҳометалл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари – 65 гр.гача олиб кириш мумкин.

Олиб кириш тақиқланган товар ва ашёлар

Ўзбекистон Республикасига

  • гиёҳвандликвоситалари, психотроп моддалар, прекурсорлар, портловчи моддалар ва портлатиш воситалари;
  • давлат ва жамият қурилишигараҳна солишга, уруш, терроризм, зўравонлик, экстремизм, порнография ва бошқаларни тарғиб этишга қаратилган ҳар қандай турдаги материалларни;
  • шунингдекэтил спирти, лазерли нур тарқатгичлар, учувчисиз учиш аппаратлари пиротехника махсулотлари, пул ютуғи билан боғлиқ бўлган ўйин автоматлари;
  • “М2”, “М3”ва “N2” тоифадаги олдин фойдаланувда бўлган автотранспорт воситалари, заҳарлилик даражаси “Евро-3” экологик синфи талабларига жавоб бермайдиган, бензин ёки дизел ёқилғисида ҳаркатланадиган янги автотранспорт воситаларини;
  • энергиясамарадорлигининг «G» ва «F» классига мансуб бўлган маиший электр приборларини ҳамда қуввати 40 ваттдан ортиқ бўлган чўғланма лампочкаларни  четдан олиб кириш тақиқланади.

Шунингдек,

  • озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни, саноатмақсадидаги портловчи материалларни, алюминий кукуни ва қурумини, ўқотар қурол ва патронларни;
  • ёввойиўсимликлар, уларнинг қисмлари, мевалари, уруғлари ва ботаника коллекциялари, ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, зоология коллекциялари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, ўлжалар, тулумлари;
  • радиоэлектронвоситалар ва юқори частотали ускуналар экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар;
  • динийадабиётлар ва маданий бойликларни олиб киришда ваколатли органларнинг тегишли рухсатномалари ёки хулосалари талаб этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги қарорига мувофиқ, божхона божи, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи ўрнига товарнинг божхона қийматидан 30 фоиз, лекин ҳар бир килограми учун 3 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда ягона божхона тўлови ставкаси жорий қилинди.

Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд валютасини ва чет эл нақд валютасини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш чекловларсиз амалга оширилади.

Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд валютасини ва чет эл нақд валютасини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш юз миллион сўм эквивалентдан ортиқ бўлмаган суммада амалга оширилади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация