Мақола

979 04/08/2023

Марказий Банк раиси Мамаризо Нурмуродов Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида қилган маърузасида айтишича, 2023 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга хорижий мамлакатлардан 5,2 млрд $ юборилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21,5% га кам.

М.Нурмуродовнинг сўзларига кўра, январ-апрел ойларида пул ўтказмалари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоизга (3,1 млрд $) ошган. Ушбу маблағларнинг 87 фоизи Россиядан юборилган.

Иккинчи чоракда пул ўтказмалари миқдори ўтган йилнинг мос даврига нисбатан икки баравар камайди ва 2,85 млрд $ ни ташкил этди. 2022 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистонга 5,06 млрд $ юборилган эди.

Россия Ўзбекистонга пул ўтказмалари бўйича етакчи ўринни сақлаб қолмоқда. Биринчи ярим йилликда Ўзбекистонга пул ўтказмаларининг 80 фоизи Россияга тўғри келган.

Марказий Банк ҳисоб-китобларига кўра, бу йил Ўзбекистонга хориждан жами 11 – 11, 5 млрд $ юборилиши тахмин қилинмоқда. Бу 2022 йилга нисбатан 33-35 фоизга кам дегани.

2022 йилда хориждан Ўзбекистонга 16,9 млрд $ жўнатилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация