Мақола

1 566 25/07/2023

Ўзбекистон банклари “Юнистрим” тизими билан ишлашдан бутунлай воз кечди.

Россиянинг “Юнистрим” пул ўтказмалари компанияси билан ишлаган барча ўзбек 14 банклари унга хизмат қилишни тўхтатди.

24 июл куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки “Юнистрим” билан Халқ банки, Ипотека-Банк ва Турон-банк ишлашдан бош тортганини хабар қилган эди. Қарор “техник сабабларга кўра” деб айтилган эди. Хабарларга кўра, яна иккита банк:  Капиталбанк ва Ипак Йўли банки ўтган йилидаёқ ушбу тизимда пул ўтказишни тўхтатган эди.

Қолган тўққизта банк ҳам “Юнистрим” билан ҳамкорликни тўхтатгани тўғрисида хабар берилди.

20 июл куни “Юнистрим” пул ўтказмалари компанияси АҚШ ва Канада санкцияларига дучор бўлди. 24 июл куни Қозоғистон “Казпочта” миллий оператори ҳам “Юнистрим” орқали пул юборишни  тўхтатди. Пул ўтказмалари 20 июлдан санкциялар сабабли тўхтатилган. Қирғизистоннинг йирик банклари ҳам худди шу йўлни тутишган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация