Мақола

974 15/05/2023

Бокс бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонликлар рекорд миқдордаги медалларга сазовор бўлишди.

Тошкентда бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида боксчиларимиз 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза, жами 9 та медалга сазовор бўлишди.

Пойтахтимиз мезбонлик қилган бокс бўйича жаҳон чемпионати ўз поёнига етди. 100 дан ортиқ мамлакатнинг 550 нафарга яқин боксчилари иштирокида кечган ушбу дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси тарихий натижа қайд этди. Боксчиларимиз мусобақа давомида 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза, жами 9 та медалга сазовор бўлишди.

Шубҳасиз, бу билан ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди. Қайд этиш жоиз, шу пайтгача боксчиларимиз ҳеч бир жаҳон чемпионатида 5 та олтин ва умумий ҳисобда 9 та медални қўлга киритишмаган эди.

Мусобақа қаҳрамонларини эслаб ўтамиз:

Олтин медаль:

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов

-57 кг: Абдумалик Халоков

-63.5 кг: Руслан Абдуллаев

-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев

+92 кг: Баҳодир Жалолов

Кумуш медали:

-54 кг: Ойбек Жўраев

-71 кг: Саиджамшид Жафаров

Бронза медали:

-75 кг: Аълохон Абдуллаев

-92 кг: Лазизбек Мулложонов.

Иккинчи ўринни эгаллаган ўзбекистонликларнинг азалий рақиби – Қозоғистон терма жамоаси 4 та олтин ва битта кумуш медалга сазовор бўлди.

Россия терма жамоаси 2 та олтин ва 4 та бронза медали билан кифояланди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация