Мақола

884 27/02/2023

Бу вақт ичида у беш нафар фарзандли бўлган.

1951 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қозоғистон ҳудудига 2000 йилларда келиб, Қозоғистон фуқароси билан оила қурган ва улар беш фарзандли бўлган, деб ёзади inbusiness.kz.

72 ёшли ўзбекистонлик фуқаронинг сўзларига кўра, ўша йилларда у ҳужжатларни расмийлаштирмоқчи бўлган, бироқ бу жараённи охирига етказмаган.

Атирау шаҳар ИИБ миграция полицияси бўлими ходимлари Ўзбекистон Республикасининг Актау шаҳридаги элчихонасига бу кишининг шахсини тасдиқлаган ҳолда ўз ватанига қайтариш учун тегишли ҳужжатлар рўйхатини юборди.

Аввалроқ Миграция хизмати Ақтўбе вилояти бошқармаси 2022 йилда миграция хизмати вилоят бошқармаси  мазкур вилоятда  узоқ вақт давомида шахсини тасдиқловчи ҳужжатсиз яшаб келган 137 нафар шахсга ҳуқуқий мақом берилгани ҳақида хабар берган эди.

Улардан 117 нафари Қозоғистон Республикаси фуқароси деб тан олинган ва 20 нафари фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси билан ҳужжатлаштирилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация