Мақола

2 441 13/09/2023

Дзержинск шаҳрида “Камаз” ҳайдовчиси полиция биносига ҳужум қилган. Манипуляторни бошқараётган ҳайдовчи бетон блокдан фойдаланиб, полиция бўлими биносига бир неча марта зарба берган. Ушбу ҳодиса Ички ишлар вазирлиги ходимларининг бино ичидан чиқолмай қолган.

Воқеа кечаси Дзержинский майдонидаги 2-сонли полиция участкасида содир бўлган. Шундан сўнг ҳайдовчи воқеа жойини тарк этган. Полиция жиноятчини ушлаш учун ҳаракат бошлаган.

Икки соатдан кейин “Камаз” ҳайдовчиси Кстовский туманида топилган. Юк машинаси полициядан қочишга уринганида уни тўхтатиш учун полиция ғилдиракларга қарата ўқ узишни бошлади. Охир-оқибат, ҳайдовчи қўлга олинди. У 36 ёшли Жонибек Жавлиев исмли Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди. У нима учун полиция биносига ҳужум қилганини тушунтириб бера олмади.

Мазкур воқеа юзасидан “Безорилик” моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация