Мақола

690 26/09/2022

Москвадаги миллатлар уйида ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, “Красный маяк” кўчасида ёнғин бўлаётган хонадонлардан икки аёлни олиб чиққан 24 ёшли йигитга мукофот топширилди.

Мукофотлаш маросими Москвадаги ўзбек диаспораси ва давлат ҳокимияти органлари вакиллари иштирокида бўлиб ўтди, деб ёзади “Московский комсомолец” нашри.

Қаҳрамон эса – асли ўзбекистонлик Ойбек Тоштемиров. Бу йигит Москвада светофорлар монтажчиси бўлиб ишлайди.

Ойбекнинг маълум қилишича, у воқеа жойига тасодифан келиб қолган.

“Мен бир ватандошимнинг олдига боргандим, у бувисига ёрдам беришимни сўраганди. Тасодифни қарангки, фақат унинг бувисига эмас, яна бошқа икки инсонга ёрдамим тегди”.

Ўша даҳшатли кун Ойбек лифтда саккизинчи қаватга чиқди. Бир неча дақиқадан сўнг йигит ниманингдир ҳидини сезиб, пастки қаватда ёнғин чиқаётганини сезди. У пастга тушиб, деразани синдирди. Аввалига бир аёлни еттинчи қаватдан қўшни балконга судраб олиб чиқди. Кейин яна саккизинчи қаватга ёрдамга чиққан. У ерда кекса аёл бўлган яна бир хонадон ёнаётган эди.

Шундан сўнг ўт ўчирувчилар жабрланганларга ёрдам беришди.

“Мен ёрдамга шошилдим, бунинг оқибати ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ. Ўша пайтда қўрқувни эмас, фақатгина ёрдам қилишни ўйлаганман”. Йигит оммавий ахборот воситаларининг ўзига нисбатан  эътибор беришларини, ўз ҳаракатларини реклама қилишни сира истамади. “Менда қўрқув йўқ эди, бундай вазиятда ўзим ҳам ўлишим мумкинлигини ўйламаганман”.

Қутқарувчи йигит опреация вақтида оёғини шикастлаб,  деразани синдираётганда қўлини кесиб олганди.

“Мен қизни ташқарига олиб чиқиш учун шундай қилишим керак эди. Бу қўрқинчли эмас. Мен ҳеч қандай мукофотни кутмагандим, ўрнимда бошқа инсон бўлганида ҳам шундай қилган бўлар эди”-дейди йигит жилмайиб.

Ўзбекистонликлар ўзини чинакам қаҳрамон сифатида кўрсатган Ойбек билан фахрланишлари мумкин, деб хабар бермоқда Москва шаҳар миллий сиёсат ва минтақалараро алоқалар департаменти матбуот хизмати.

Ойбек воқеадан кейин қутқарилган аёлларни кўрмаган. Унинг сўзларига кўра, қутқарувчига ўша заҳоти рахмат айтишган, албатта у аёллар ўзларига келганларида, яна бир бор учрашишни истарди.

“Ўйлайманки, биз яна учрашамиз ва келажакда дўстлашиб қоламиз”, – дейди йигит.
Бу Ойбекнинг биринчи марта ёнғин билан юзлашиши эмас, 2015 йилда йигитнинг қариндошлариникида ёнғин бўлган. Ўшанда унинг жияни вафот этган, синглиси ёнғиндан кучли жароҳатланган. “Энди ёнғинга учраган одамларга ёрдам бериш – менинг бурчим”, – дейди йигит.

Одамларни қутқаришда кўрсатган жасорати ва қатъияти учун Эштемиров Ойбек Олим ўғли Москва шаҳар Миллий сиёсат ва ҳудудлараро алоқалар департаменти бошлиғининг ташаккурномаси ва Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бош бошқармаси мукофоти билан тақдирланди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация