Мақола

1 298 14/09/2022

Таиландга ишлаш учун келган ўзбекистонликлар виртуал тиланчилик қилишга мажбур қилинган.

Бу ҳақда одам савдоси ва зўравонликнинг турли шаклларига қарши кураш билан шуғулланувчи Istiqbolli Avlod Республика ижтимоий-ахборот маркази маълум қилади

«Ишонч телефони»га қўнғироқ қилганлардан бири 20 ёшга ҳам кирмаган ва фирибгарлар қурбонига айланган Ўзбекистон фуқароси бўлади, деб ёзади fergana.media. У логистика соҳасидаги 2000 долларли иш борлигига алданиб, Таиландга жўнаб кетади. Йигитдан компьютер кўникмалари ва инглиз тилини билиш талаб қилинган.

Йигит авиачипта сотиб олиб, Бангкокга учиб кетади ва у ерда уни иш ваъда қилган эркак кутиб олади. Улар иш манзили — Таиланд ва Мянма чегарасига кетишади. Келгач, Ўзбекистон фуқаросининг паспортини рўйхатдан ўтказиш баҳонаси билан олиб кетишади. Йигит ҳарбийлар томонидан қўриқланадиган ёпиқ ҳудудга жўнатилади ва у ерда унга вазифасини тушунтирилади.

Иш ижтимоий тармоқларда аёллар номига аккаунтлар очиш ва кейин америкалик эркаклар билан ёзишмалар олиб бориш, уларни пул жўнатишга ишонтиришдан иборат бўлган. Пул ўтказмалари олинганидан сўнг, аккуант ва ёзишмалар ўчирилган.

Шундай қилиб, Ўзбекистон фуқароси ва унинг турли мамлакатлардан келган шериклари кунига 18 соатдан ишлашга мажбур бўлишади. Ишлашни рад этган ва исён кўтарганларни бир неча кун давомида овқатсиз қоронғи хонага қамаб қўйишади.

Ўзбекистонлик йигит ўзини ёллаган шахсдан ватанига қайтишга ёрдам сўраган. У бу муаммо 4500 доллар эвазига ҳал бўлишини айтган.

«Бангкокдаги ҳамкорларимизнинг айтишича, бу бахтсиз жойдан чиқиб кетишнинг фақат иккита йўли бор – қочиб кетиш ёки айтилган пулни тўлаш. Бошқа ҳеч қандай йўл йўқ», — дея таъкидлайди Istiqbolli Avlod.

Марказ пост қаҳрамонига ёрдам бера олдими ёки йўқ, бунга аниқлик киритмаган, лекин одамларни бундан хабардор қилишга ва одам савдосининг бу турдаги хийласи ҳақида маълумот тарқатишга чақиради.

Оғир вазиятга тушиб қолганлар ҳақида маълумотлар бўйича ушбу телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин: +998951439494 ва +998993110101

Ўзбекистондаги машҳур блогер Никита Макаренконинг аниқлик киритишича, фирибгарлар ўз қурбонларини «Олтин учбурчак» деб аталадиган ҳудудга олиб боришади.

««Истиқболли авлод»га кўра, ҳозир у ерда ўзбекистонлик 10 га яқин йигит бор. Маълумки, улардан иккитаси Дубайда Акбар деган йигит томонидан «Саминг» фирмасига «ишга ёлланган». У ердан қочиш имконсиз, чунки мазкур ҳудуд на Мянма ҳукумати, на Таиланд томонидан назорат қилинади», — дейди Макаренко.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация