Мақола

1 898 05/09/2023

2023 йил сентябрь ойи бошидан Ўзбекистонда иккита машҳур тўлов хизматлари Oson ва Pay Way халқаро пул ўтказмаларини вақтинча тўхтатди. Бундай қарорга маҳаллий Марказий банкнинг талаби сабаб бўлди, у элликка яқин пул ўтказиш хизматларига худди шундай хабарнома юборган.

Бироқ хизматлар Uzcard и Humo маҳаллий тизимлари ўртасидаги ички тўловлар, коммунал ва бошқа хизматлар учун фаолиятини давом эттирмоқда.

Ушбу чекловларнинг амал қилиш муддати ҳали аниқланмаган. Pay Way ушбу қарор маҳаллий Марказий банк талабига мувофиқ қабул қилинганини таъкидлаган.

Oson хизмати ҳам чекловнинг аниқ сабабларини келтирмаган ҳолда, худди шу санадан бошлаб халқаро пул ўтказмалари ва хорижий хизматлар учун тўловлар тўхтатилганини эълон қилди.

Август ойи охирида Ўзбекистон Марказий банки Oson брендига эгалик қилувчи Brio Group  компаниясига тўлов операцияларини амалга оширишда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ қонунчиликни бузгани учун жарима солган эди.

Oson бош директори Фарҳод Маҳмудовнинг таъкидлашича, ушбу хизмат “ҳеч қачон фирибгарлик билан боғлиқ ишлар ёки текширувлар рўйхатига киритилмаган”.

Ўзбекистонда 52 та тўлов тизими мавжуд бўлиб, улар орасида Oson ва Pay Way энг йирикларидан ҳисобланади. Ушбу хизматлар томонидан амалга ошириладиган барча халқаро пул ўтказмаларининг 80 фоиздан ортиғи Россия билан боғлиқ.

Бугун Марказий банк ижтимоий тармоқларда тўлов ташкилотлари учун трансчегаравий пул ўтказмаларига доир ўрнатилаётган чекловлар юзасидан тарқатилаётган хабарлар бўйича баёнот эълон қилди.

Унда айтилишича, “BRIO GROUP” МЧЖ тўлов ташкилоти томонидан Ички назорат қоидаларининг олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларни акс эттирмасдан ва ушбу турдаги халқаро пул ўтказмаларини аниқлаш бўйича асосли ва имкони мавжуд бўлган зарурий чоралар кўрилмаганлиги маълум қилинади.

“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, резидент юридик шахсларга чет элда ҳисобварақлар очиш ва ундаги валюта маблағларини тасарруф этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорлари доирасида амалга оширилиши мумкин.

Бироқ, амалиётда “BRIO GROUP” МЧЖ (OSON) тўлов ташкилоти хорижий банкда ҳисобварақ очиб, мазкур банк ҳисобварағи орқали юқоридаги Қонун талабларига зид равишда амалиётлар ўтказган”, дейилади МБ хабарида.

Шунингдек, МБ тўлов хизматларида тўлов ташкилотлари бевосита товарларни (хизматларни) сотиб олувчи ёки сотувчи сифатида иштирок этмаслигини айтиб, бу иш ташқи савдо операцияси ҳисобланмаслигини таъкидлайди.

Ўзбекистон Республикасида халқаро тўлов хизматлари, шунингдек, халқаро онлайн хизматларга тўловлар бўйича ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган. Фуқаролар тижорат банкларининг платформалари орқали тўловларни амалга оширишлари мумкин”, дейилади Марказий банк хабарида.

Марказий Банк хабаридан шуни билиш мумкинки, хориждан пул жўнатиш учун банклар ва пул ўтказиш тизимларидан (Western Union, Unired ва бошқалар) фойдаланиш мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация