Мақола

1 695 01/05/2022


Владимир Путин ушбу қарорни имзолади.

Россия Федерацияси Давлат думаси кенгаши ўзбекистонликларнинг Россияда бўлиш тартиби тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилишни тавсия қилган эди.

Владимир Путин Ўзбекистон фуқаролари Россияга кирган кундан бошлаб 15 кунгача Россияда мажбурий рўйхатга олишни бекор қилиш тўғрисидаги битимни ратификация қилувчи қонунни имзолади.

Икки давлат ҳукуматлари битим шартларини тўлақонли бажарганлик ҳақида хабардор қилингач қарор кучга киради.

Аввал ўзбекистонлик муҳожирлар 7 кун ичида мамлакатда рўйхатдан ўтиши шарт эди, энди бу муддат 15 кунга узайтирилди.

Ушбу тартиб ўз навбатида Ўзбекистонга кирувчи Россия фуқароларига ҳам тааллуқли.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация