Мақола

994 07/02/2022

Ўзбекистонлик мигрантлар ўтган йили Россияда берилган меҳнат патентлари сони бўйича биринчи ўринни эгаллади, дея Россия Федерацияси ИИВ маълумотига таяниб хабар бермоқда “Подробно.уз” сайти.

Вазирлик томонидан берилган маълумотларга кўра, ўтган йили жами 2 221 826 патент Россияда ишлаш учун берилган. Шундан Ўзбекистон фуқаролари 1 316 569 та патент олган бўлса, Тожикистон фуқаролари – 787 мингга яқин ва Озарбайжон фуқаролари – деярли 65 мингта олишган. Украина фуқароларига 37 мингта, 17 мингта берилган патент эса Молдова фуқароларига ҳиссасига тўғри келмоқда.

Аввалроқ, ИИВ 2021 йилда Россияга ишлаш учун келган хорижликлар орасида энг кўп ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари бўлгани ҳақида хабар берган ва унга кўра, ўтган йили Россия Федерациясига 3 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик кириб келганлиги айтилган эди.

Мулоҳаза.

Энг кўп патент олди дегани, аслида Россия Федерацияси давлат хазинасига энг кўп пул олиб келди, дегани. Демак, Россия расмийлари нафақат хорижлик ишчи кучи келишидан манфаатдор, балки ўз хазинасига қўшимча маблағ жалб қилишидан ҳам манфаатдор бўлиши керак деган хулоса қилиш мумкин. Бу эса, мигрантлар учун яқин орада патентлар бекор бўлиши эҳтимоли мавжуд эмаслигидан дарак беради. Шунинг учун мигрантларимиз патент тўловидан халос бўлишнинг бошқа ҳуқуқий тарафларини кўриб чиқиш керак бўлади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация