Maqola

1 626 29/05/2022

РФ Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон фуқароларини мақсадли равишда ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳага қатор ўзгаришлар киритишни таклиф қилди. Ҳужжат лойиҳаси федерал норматив ҳуқуқий актлар порталида эълон қилинди, деб хабар беради «МЕДИА-МИГ».

Ўтган йилнинг октябрь ойида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги пилот лойиҳага кўра ўзбекистонлик мигрантларни оммавий ишга жалб қилишнинг янги механизми қўллаб кўрилганди.

Лойиҳанинг асосий мезони россиялик иш берувчиларнинг маблағлари ҳисобидан ўзбекистонлик фуқароларни миграциядан олдинги тайёргарлиги эди.

Мақсадли лойиҳа ишчиларни тармоқларга тақсимлаш принципига йўналтирилган.Унга кўра Россияга қурилиш саноатига 10 мингдан ортиқ, агросаноат мажмуаларига -1108 киши кириши керак бўлган.

Бир қатор экспертларнинг фикр-мулоҳазаларига кўра лойиҳани амалга ошириш жараёнида ишчилар сони бўйича белгиланган кўрсаткичларга эришиб бўлмади.   Иш берувчи мигрантларга кўчиб келишлари учун йўл ҳақини тўлашни, ҳужжатлар тўпламини расмийлаштиришни зиммасига олган. Бу харажатлар иш берувчига мигрантнинг фақатгина “унинг ишчиси” бўлиб қолишини кафолатламайди. Мигрантлар  имкониятлардан фойдаланиб, Россияга боргач, бошқа иш берувчининг корхонасига ишга ўтиб кетмаслигига ҳам кафолат йўқ. Айнан шундай воқеалар кўзланган  ишчилар “етишмовчилиги”нинг асосий сабабларидан бири бўлди.

“Ҳақиқатдан ҳам шундай вазиятлар бўлдики, мигрантлар бир иш берувчининг олдига келиб, бошқасига ўтиб кетишади. Биз уларга нисбатан қатъий чоралар кўришимиз ҳам ўринли эмас. Ахир россияликларни фақатгина бир иш берувчи билан ишлашларини талаб қилмаймизку. Шунинг учун, ҳозирча бу масалани ҳал қилиш анча қийин. Лойиҳани амалга ошириш учун фақат демократик йўлларни топишимиз керак”- дейди РФ савдо-саноат палатаси президенти Сергей Катирин мигрантларни Россияга мақсадли олиб кириш билан боғлиқ вазият ҳақида.

Янги ўзгартиришларда Меҳнат вазирлиги хорижий ишчилар сони бўйича чекловни бекор қилишни ва шунингдек иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидаги иш берувчиларга пилот лойиҳада иштирок этишни таклиф қилмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya