Maqola

1 534 13/05/2022

Қонун 12 майдан кучга кирди.

2022 йил 1 май куни Ўзбекистон фуқаролари Россияга кирган кундан бошлаб 15 кунгача “рўйхатдан ўтмай” яшашига рухсат беришга доир қонун президент В.Путин томонидан имзоланган эди.

Унга кўра, 2022 йил 12 майдан эътиборан 2022 йил 1 майдаги № 118-ФЗ сонли россияликларнинг Ўзбекистонда ҳамда ўзбекистонликларнинг Россияда бўлиш тартибига доир икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун кучга кирди.

Шундай қилиб, 12 майдан эътиборан Россияга борган Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонга келган Россия фуқаролари 15 кун давомида “регистрация”сиз юришлари мумкин. Бу ҳақда Россия ИИВнинг икки минтақаси бошқармалари сайтида хабар берилди.

Бу муддат фуқаронинг чегарадан ўтган санасидан ҳисобланади.

Агар фуқаро 15 кундан кўп муддат қолишни режалаштирган бўлса, у тегишли идорада яшаш манзили бўйича рўйхатда туриши талаб этилади. Бу муддат Россияда 7 иш куни, Ўзбекистонда эса 3 иш кунини ташкил қилади. Яъни ўзбекистонликларга Россияда рўйхатдан ўтишлари учун 23 иш куни берилади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya