Мақола

1 741 08/06/2023

Янги пивони татиб кўриш истаги туфайли 47 ёшли ўзбекистонлик муҳожир ўз ҳаётини йўқотди.

Фожиа 3 июн куни Раменскоедаги хусусий пиво заводида содир бўлган, унинг эгаси ҳудудни тозалаш учун ишчи ёллаган. Ишчи бошлиқларнинг йўқлигидан фойдаланиб, маҳсулотларни татиб кўрмоқчи бўлиб жўмракни очган. Аммо жўмраклардан фақат хамиртуруш оққани учун у пиво ачитиладиган идишнинг қопқоғини очишни ният қилган.

Бироқ идишнинг ичидан чиққан карбонат ангидриддан заҳарланган ишчи пиво ачитилаётган цистернага тушиб кетиб, ғарқ бўлган. Завод эгаси келиб муҳожирни топа олмаган. Кўп ўтмай, унинг олдига бир ходим келиб, қозонлардан бирида люк очилганини ва ўша идишдаги жўмрак олдидаги ерга хамиртуруш тўкилганлигини айтган.

Натижада икки минг литр ҳажмли идиш тубидан бедарак йўқолган шахс топилган. Воқеа жойига шифокорлар чақирилган, аммо кеч бўлган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация