Мақола

1 446 29/08/2023

12 ёшли Юсуф Азимов 2023 йил июнь ойида Mensa тестида 162 балл тўплаган ва рейтингнинг юқори поғонасига кўтарилди.

Азимовнинг айтишича, ўғли бир ёшида инглиз тилида гапириб, уч ёшидаёқ инглиз тилидаги китобларни ўқий олган. Унинг ўқишга бўлган иштиёқи болалигидан яққол намоён бўлди ва бу унинг диққатга сазовор хусусиятларидан бирига айланди. Кейинчалик унинг қизиқувчанлиги, билимга ташналиги аён бўлди: у кўп саволлар берар, турли мавзуларга қизиқарди.

Тошкент Ислом университетида ўқиган Абдураҳмон Азимов 2004 йилда Буюк Британияга ўқиш учун келган. Вақт ўтиши билан у инглиз тилини, ахборот технологияларини, кейин эса рақамли бизнесни ўрганди. Сўнгги йилларда у блокчейн технологиясига қизиқиб қолди ва Оксфорд университетида ўқишни давом эттириш ҳақида ўйламоқда. У асли польшалик аёлга уйланган, уч фарзанднинг отаси.

Ўғли Юсуф кунига 500-600 саҳифагача китоб ўқийди. У ракеталар ва механик қурилмаларни ясашдан тортиб, рақамлар ва мураккаб математик масалаларга ҳам қизиқади.

Маълум бўлишича, Юсуф 800 дан ортиқ китобларни ўқибгина қолмай, уларнинг кўпини ёд олган. Маълумотни ёдлаш ва тезда ўрганиш қобилияти унинг ажойиб интеллектуал қобилиятларининг асосий элементига айланди.

Mensa жамиятига аъзо бўлиш Юсуф учун унинг юксак интеллектуал салоҳиятининг тасдиғи эди. Тестдан юқори балл олишини ҳатто ота-онаси ҳам кутмаган эди.

Жамиятга аъзо бўлиш учун камида  132 баллдан юқори тўплаш лози. Юсуф эса 162 балл тўплаб, 160 балли Эйнштейннинг IQ даражасидан ҳам ошиб кетган.

Отаси Абдураҳмоннинг айтишича, савол беришда ҳеч қандай тақиқ йўқ. Ота-оналар ҳар доим ўз фарзандларини қизиқтирган ҳамма нарсага жавоб беришга ҳаракат қилишган. Улар, агар бирор савол номаълум бўлса, улар жавоб излашга тайёр бўлишган.

Абдураҳмон болаларни гаджетлардан фойдаланишда қатъий тартиб ўрнатганини таъкидлайди.

“Яқинда туғилган кунида Юсуфга телефон олиб бердик. Телефон унга узоқ мактабга қатнаши учун ҳам керак бўлади. Лекин телефонига қарамайди, чўнтагидан чиқармайди ҳам. Телефонининг қувватига ҳам биз қараб турамиз, ўзи аҳамият бермайди. Фақат биз билан гаплашиш учун ишлатади. Баъзида iPadʼида ўйин ўйнаганда ҳам назорат қилиб турамиз. Сал кўпроқ ўйнаб юборса, ўзи ўйин учун кетган вақтига ачинади”, дейди Абдураҳмон Азимов.

Улар технология оламида фойдаланиш ва назорат қилиш ўртасида мувозанат бўлиши кераклигини тушунишади.

Бу оилада болаларни тақдирлаш ва қўллаб-қувватлаш жазодан кўра мазмунлироқ натижалар беради, деган ғояга амал қилишади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация