Maqola

1 296 28/01/2024

Маълумотларга кўра, Английская кўчасидаги “Энфилд” турар-жой мажмуасида металл конструкция қулаган. Оқибатда ўзбекистонлик 60 ёшли ишчи бошидан зарба олиб,  тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Ўлим сабабларини аниқлаш учун жасадни ўликхонага олиб бориш чоралари кўрилди. Ҳозирда жиноий иш қўзғатиш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал полиция Санкт-Петербургдаги қурилиш объектларида ўтказилган рейд давомида 200 нафар меҳнат муҳожирини текширган эди. Санкт-Петербург ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Россия ҳудудида миграция қонунчилигини бузган ҳолда бўлган бир гуруҳ хорижликларни аниқлади. Ушбу шахслар кейинги чора-тадбирлар учун полиция бўлимларига олиб кетилган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya