Агар муҳожирлар мамлакатга келиш санаси ва мақсади тўғрисида аниқ маълумот бермаса, уларнинг киришлари рад этилади.
Россияда меҳнат муҳожирлари учун ўзгаришлар кутилмоқда. Улар Россия Федерациясида ишлаш истагини билдирган Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқлидир.
Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши раҳбари Дмитрий Медведевнинг айтишича, агар муҳожирлар мамлакатга келиш санаси ва мақсади ҳақида маълумот бермасалар, уларга кириш тақиқланади. Бундан ташқари, Россияда ишлашни хоҳловчи чет эл фуқаролари биометрик маълумотларини тақдим этишлари шарт.
Медведевнинг қайд этишича, бу чора мамлакат хавфсизлиги учун зарур. Рад этилган тақдирда, мигрантлар узоқ муддатга “депорт” қилинишлари мумкин. Ушбу ўзгаришлар қачон кучга кириши ҳозирча номаълум.
“Биз унинг мамлакатимизга қачон ва қанча муддатга кириб келганини аниқ тушунишимиз ва билишимиз керак. Бу хавфсизлик учун зарур”, — дейди сиёсатчи ўз нутқида.