Мақола

868 22/12/2022

Ҳамюртимиз Россиянинг “Йил талабаси – 2022” миллий мукофоти финалида “Стоматология” номинацияси бўйича энг яхши деб топилди.

Россияда “Йил талабаси – 2022” миллий мукофоти якунлари сарҳисоб қилинди. Финалда 1000 нафар талаба қатнашди, бироқ танлаб олинганларгина “Йил талабаси” унвонини қўлга кирита олди. Бу ҳақда Сеченов университети сайтида хабар берилди.

“Стоматология” номинациясида ҳамюртимиз Бехруз Расаматов ғолиб бўлди. Беҳруз тошкентлик, ҳозирда имени Е.В. Боровский номидаги стоматология институтининг 5-курс талабаси.

“Бу жуда ҳаяжонли эди, чунки охирги лаҳзага қадар кучли учликка киришим мумкинлигини билмасдим. Бу ғалаба мен учун катта синов бўлди”, – дейди Беҳруз.

Россиянинг “Йил талабаси” миллий мукофоти ўқув, илмий, спорт, ижодий ва ижтимоий ҳаётда алоҳида ютуқларга эришган талабаларга берилади, деб хабар берди Uznews.uz.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация