Тошкентда Ўзбекистон ва Черногория давлатлари туризм тадбиркорларининг икки томонлама очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Work Shop Montenegro 2023 тадбирида икки давлат расмийлари ўзаро туризм имкониятлари ҳақида фикр алмашган.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг июнь ойидан бошлаб Ўзбекистон ва Черногория ўртасида доимий тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилади. Бу Тошкент ва Тиват шаҳарлари ўртасида амалга оширилади.
Шунингдек, эндиликда Черногорияга боришда Ўзбекистон фуқароларидан виза талаб этилмаслиги алоҳида таъкидланди.
Маълумот учун, жорий йилда Ўзбекистонга ташриф буюрувчи хорижлик сайёҳлар сонини 7 миллиондан ошириш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз боришлари мумкинлиги ёки соддалаштирилган виза режимида саёҳат қилишлари мумкинлиги ҳақида маълумот берилган эди. Бу ҳақда “Хабар.уз” ёзмоқда.