Maqola

967 22/08/2023

Picodi.com таҳлилчилари 105 мамлакатдаги статистик маълумотларни кўриб чиқиб,  дунёнинг турли минтақалари аҳолиси озиқ-овқатга қанча пул сарфлашини ҳисоблаб чиқишди.

Маълумотлардан мамлакатга қараб, барча истеъмол харажатларининг бир неча фоизидан ярмидан кўпигача озиқ-овқатга сарфланиши маълум бўлади. Мисол учун, уйда истеъмол қилинадиган озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар ўртача ҳисобда барча харажатларнинг 1/10 қисмидан кам бўлган мамлакатларга АҚШ – 6,7 фоиз, Сингапур – 8,4 фоиз, Буюк Британия – 8,7 фоиз, Ирландия – 9,2 фоиз, Швейцария – 9,9 фоиз киради.

Латвия ушбу рейтингда 105 мамлакат орасида 40-ўринда: озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар истеъмол товарлари ва хизматлари латишлар харажатининг 19,3 фоизини ташкил қилади. Эстония 46 (20,2 фоиз) ва Литва 48 (21 фоиз) ўринни банд этган.

Россия 69-ўринда (29 фоиз), Грузия 79-ўринда (32,3 фоиз) жойлашган. Рейтингда қуйида Туркманистон (84-ўрин ва 36,9 фоиз), Молдова (41,1 фоиз), Озарбайжон (43,6 фоиз) ва Ўзбекистон (46,5 фоиз) жой олган.

Ўрганилган мамлакатлар орасида озиқ-овқат харажатларининг энг юқори фоизи Нигерия (59 фоиз), Мьянма (56,6 фоиз) ва Кенияда (56,1 фоиз).

Европа ва Марказий Осиёда озиқ-овқатга қанча пул сарфланади?

Европа мамлакатлари орасида Швейцария (ойига 359$/325€), Норвегия (341$/308$/ой) ва Дания (311$/281$/ой) озиқ-овқат учун энг кўп харажат қилади, буни ушбу мамлакатлардаги нархларнинг баландлиги билан изоҳлаш мумкин.

Литванинг ўртача аҳолиси учун озиқ-овқат нархи ойига 218 €/241 долларни ташкил қилади. Эстонияда бу миқдор ойига 197 €/218 $, Латвияда эса 164 €/181 $.

Россияликлар озиқ-овқат учун ойига $146/€132 сарфлашса, Грузияда бу миқдор $116/€105, Озарбайжонда $102/€92, Молдовада эса $97/€88 харажат қилишади.

Озиқ-овқатга энг кам сарфланган харажатлар Туркманистонда (ойига 26 доллар/24 евро) ва Ўзбекистонда (ойига 40 доллар/36 евро) аниқланган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya