Maqola

3 361 11/09/2017

Ўзбекистонда Японияга кетаётган техник стажёрларни олдиндан кўниктириш ва ўқитиш Маркази ташкил этилди. Марказнинг очилиш маросими 12 сентябрь куни бўлиб ўтади, дея хабар қилди Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ахборот хизмати.

Марказда Японияда меҳнат фаолиятини амалга оширадиган фуқаролар касбий тайёргарликдан ўтиб, япон тили, Япония қонунчилиги, урф-одатлари, техника хавфсизлиги қоидалари тўғрисида дастлабки тушунчаларга эга бўлади.

Таъкидлаш жоизки, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва «Chuo Sangyo Shinko» Ассоциацияси ўртасида 2015 йил 26 июнда Стажёрларни техник тайёргарликдан ўтказиш Дастурига оид Битим имзоланган бўлиб, ушбу ҳужжат асосида 2017 йилнинг февралида 14 фуқаро Японияда техник малакани оширишга рухсатномасига эга бўлди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya