Мақола

1 144 12/01/2023

Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консуллиги Қозоғистонга боришни режалаштирган ёки унинг ҳудудида қолаётган фуқароларни  вақтинча автотранспорт воситаларида ҳаракатланмасликка чақирди.

9 январь куни Қозоғистон ҳудудида шимолий антициклон оқимининг кириб келиши муносабати билан республиканинг 8 та вилоятида (Манғистау, Жетису, Ғарбий Қозоғистон, Атирау, Қарағанда, Туркистон, Кустанай, Олмаота вилоятлари) об-ҳавонинг кескин совиб кетиши ва бўрон бўлиши ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консуллигига таяниб “Дунё” АА хабар берди.

Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида, жумладан, жанубий вилоятларида 10 январдан бошлаб, уч кун давомида кучли совуқлар давом этади. Тоғли ҳудудларда кучли қор ёғиши кутилмоқда. Шарқда ҳаво ҳарорати 43 даража совуқ бўлиши тахмин қилинмоқда.

10 январь куни об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши туфайли Қозоғистон бўйлаб 122 та йўл участкаси ёпилди, улардан 42 таси республика аҳамиятига молик-дизелда юрувчи транспортлар ва жамоат транспорти қатнови учун мўлжалланган.

Ўзбекистон Бош консуллиги ватандошларга яқин уч кун ичида Қозоғистонга боришда ва унинг ҳудудида автотранспорт воситалари ва автобусларда қатнамасликни тавсия қилади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация