Maqola

1,206 05/07/2022

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Сахалинда нефть ва газни қайта ишлаш заводи қурилишига ишчиларни қабул қилишини эълон қилди.

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Сахалин вилоятида нефть ва газни қайта ишлаш заводи қурилишида меҳнат қилиш ниятида бўлганларни ишга қабул қилишини эълон қилди, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон.

Ишга қабул қилиш агентлик ва Россиядаги қурилиш компанияси ўртасидаги ҳамкорлик шартномасига кўра амалга оширилади.

Иш берувчиларнинг талабига кўра мазкур завод қурилишига арматурачилар, бетончилар, монтажчилар, электр пайвандчилар керак. Ишчиларга 65 мингдан 130 минг рублгача иш ҳақи таклиф этилади.

Ишга жалб қилиш талабларига кўра меҳнат қилиш истагини билдирганлар 25 ёшдан 50 ёшгача бўлган, талаб қилинаётган касбларда иш тажрибасига эга, рус тилини билган, судланмаган ва РФга кириш учун унга таъқиқ қўйилмаган бўлиши керак.

“Россияда бу ишчиларнинг яшашлари, озиқ-овқат таъминоти, транспорт ва ишлаш ҳуқуқини берувчи патентни расмийлаштириш харажатлари иш берувчи томонидан қопланади”,- деб маълумот беради агентлик.

Ўтган йилнинг октябрь ойида Россия ва Ўзбекистон ўртасида 10 минг нафар ўзбекистонлик мигрантларни пилот лойиҳа асосида ишга жалб қилиш ҳақида қарор имзоланган эди.

Шу келишувга мувофиқ ҳозиргача олти минг нафар ўзбекистонликлар Россияда ишлаш учун танлаб олинганлар. Пилот лойиҳага мувофиқ зарур ҳужжатларнинг бир қисми Ўзбекистонда расмийлаштирилмоқда.

Жумладан ишга кетаётганларни тиббий кўрикдан ўтказиш, коронавирусга қарши “Спутник” вакцинаси билан эмлаш, Россия ҳудудига кириш учун тақиқ бор-йўқлигини текшириш ишлари Ўзбекистонда амалга оширилди. Барча харажатлар эса иш берувчининг зиммасига юкланади.

Ўзбекистон томонининг расмий маълумотларига кўра 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра,хориждаги ўзбекларнинг бир миллиондан зиёди айнан Россияда меҳнат қилган. Бу эса чет элда ишлаётганларнинг 67,3 фоизини ташкил қилган. Жорий йилнинг биринчи чорагида ташкилий ишга қабул қилиш 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 3,7 бараварга қисқариб, 2,2 минг нафар фуқарони ташкил қилган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya