Мақола

586 27/10/2023

Маълумки, шу кунларда Исроил давлатида рўй бераётган нотинч вазият ўзбекистонлик фуқароларни ҳам хавотирли ҳолатга солиб қўйди. Шу муносабат билан мазкур мамлакатдаги Ўзбекистон Элчихонаси мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат қилиб уларни тез ва масофадан туриб консуллик рўйхатидан ўтишларини маълум қилган.

Ўзбекистон элчихонаси консуллик рўйхатидан ўтмаган фуқароларга мурожаат қилиб, Исроилда яшовчи ватандошлардан белгиланган шаклда анкета тўлдиришни сўради.

“Ушбу маълумотлар фавқулодда вазиятларда тез ёрдам кўрсатиш учун муҳим”, – дея таъкидлаган элчихона.

Бундан ташқари, элчихона фуқаролардан шаҳар ҳокимликлари томонидан эвакуация ва яшаш жойидаги ўзгаришлар ҳолатлари, фавқулодда консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишларини ўз вақтида ҳисобга олиш учун янги алоқа маълумотлари ҳақида хабар беришни сўраган.

Элчихона маълумотларига кўра, айни пайтда Исроилда вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланадиган 10 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси истиқомат қилади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация