Мақола

725 11/10/2022

Украина шаҳарларига ракета ҳужумлари кучайгани ортидан Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ватандошларни Украинани тарк этишга ва бу мамлакатга сафар қилишдан тийилишга чақирди.

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ватандошларни зиддият ҳал бўлгунига қадар Украинага бормасликка яна бир бор чақирди. Мурожаат дипломатик миссия сайтида эълон қилинди.

Баёнот Россия томонидан Украина шаҳарларига ракета ҳужумлари кучайиши ортидан эълон қилинди.

«Бундан ташқари, фронтдаги вазиятнинг кескинлашуви ҳамда бутун Украина бўйлаб ракета ва артиллерия зарбаларининг давом этиши эҳтимоли юқорилигидан келиб чиқиб, ватандошларимиздан шахсий хавфсизлик нуқтаи назаридан ушбу мамлакатни тарк этишларини сўраймиз», — дейилади баёнотда. Бу ҳақда “Газета.уз” хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация