Maqola

945 22/04/2022

2022 йил 22 апрелдан Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Киев шаҳрида иш фаолиятини қайта тиклади.

Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили бу ҳақда маълум қилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Украинада бўлиб турган фуқаролари ва чет эллик фуқаролар элчихонага қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишлари мумкин:

Киев шаҳри, Володимирска кўчаси, 16, 01901.

Умумий саволлар учун: +380445015000,

                                          +380445014181

Консуллик бўлими:        +380445014182

                                          +380445014183

Элчихона электрон почта манзили: embassy@uzbekistan.org.ua

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Россиянинг ушбу давлатга қарши ҳарбий амалиётлари ортидан 2022 йил 15 мартда Лвов шаҳрига вақтинча кўчирилган эди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya