Мақола

1 479 25/07/2023

Маълумки, интернетда Россия ҳукумати томонидан Украинанинг босиб олинган Донецк вилоятига ишга борган ўзбекистонлик фуқароларнинг паспортлари олиб қўйилиб, улардан ёлланма аскар сифатида фойдаланилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бунга жавобан Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўзбекистонлик муҳожирларнинг босиб олинган ҳудудларга ишлаш ва бошқа мақсадларда бормасликка, бунинг учун жиноий жавобгарлик борлиги тўғрисида огоҳлантирган эди.

“Украина Қуролли Кучлари Бош штаби томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия қўшинлари сафига кўнгилли сифатида мажбуран сафарбар этилаётгани тўғрисида чоп этилган маълумот юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси мазкур давлат Ташқи ишлар вазирлигига тегишли сўров юборди.

Ушбу масала дипломатик ваколатхона томонидан доимий назоратга олинган бўлиб, Украина томонидан юқоридаги маълумот тасдиқланган тақдирда, фуқароларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича керакли барча чора-тадбирлар кўрилади”, дейилади элчихона баёнотида.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация