Мақола

906 27/01/2023

​​Humo банкоматларидан Uzcard карталари орқали, Uzcard банкоматларидан Humo карталари орқали нақд пул ечиш мумкин бўлади.

Ўзбекистонда Uzcard ва Humo тўлов тизимларининг банкоматларини интеграция қилиш ишлари 2023 йил май ойигача якунланиши мумкин.

Бу ҳақда  26 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Uzcard ва Humo тизимлари интеграцияси 2021 йилда бошланган эди. Томонлар бирининг картаси иккинчисининг терминалида ҳам ишлашига келишиб олганди.

2022 йилда Uzcard ҳам контактсиз тўлов функциясига эга карталар чиқаришни йўлга қўйди, деб маълум қилди «Кун.уз».

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация