Мақола

1 987 14/07/2023

Ижтимоий тармоқларда Россия армиясига, хусусан, “Вагнер” сафига қўшилиб, урушга бориб ҳалок бўлган жуда кўп муҳожирларнинг қабрлари видеоси тарқалди.

Уларнинг орасида айни навқирон ёшдаги кўплаб тожик, қирғиз ва ўзбеклар бор.

Уларнинг қабр тошларидаги ёзувларда марҳумларнинг аксарияти жорий йилнинг баҳор-ёз ойларида вафот этганини кўриш мумкин.

Ўзбекистон томонининг ёлланма аскарлик учун жиноий жавобгарлик  борлиги ҳақида огоҳлантиришларига қарамай, ҳали ҳам муҳожирларнинг урушга қатнашиш учун розилик бераётгани аянчли ҳолдир.

Уларнинг жуда кўпи туҳмат билан қамалиб, мажбурликдан урушга кетган йигитлар дейишади. Ўзи хоҳлаб ёлланиб кетганлари жуда оз.

Аллоҳ бегона юртда ҳалок бўлиб, ўша ерда қолиб кетган марҳум юртдошларимизнинг гуноҳларини кечирсин!

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация