Мақола

753 23/06/2022

Москвада мигрантларнинг фарзандлари учун ўйинлар фестивали бўлиб ўтади. Унда Россия пойтахтида истиқомат қиладиган мигрантлар фарзандлари билан иштирок этишиб, катта таассуротларга эга бўлишлари мумкин.

Биз қандай ўйинларни ўйнаймиз? Ҳовли ўйинлари қандай ташкил этилган? Умуман ўйинларнинг ҳаётимиздаги ўрни қандай?

Бу ҳақдаги саволларга олимлар – психологлар, антропологлар, биологлар ва фикрлаш бўйича мутахассилар жавоб беришади.

Мутахассислар 25 июнь куни “Ҳаракат нуқтаси”фестивалида Политехника музейининг “Турли ўлчам ва рангдаги булутлар” лойиҳаси бўйича ўйинлар фестивалини ўтказишади. Унда болалар турли мамлакатлар ва авлодларнинг қизиқарли ўйинлари билан танишиб, ўзлари янгиларини ўйлаб топишади. Ўйинларнинг аксарияти чаққон ҳаракатларни талаб қилади. Фестивалда болалар тоза ҳавода стол ўйинлари билан ҳам машғул бўладилар.

Учрашув ва ўйинлар “Крымский Вал” кўчасидаги “Новая Третьяковка”нинг ички ҳовлисида бўлиб ўтади.

25 июнда соат 12:00 дан 16:30 гача болалар ва уларнинг ота-оналари учун турли ўйинларга мўлжалланган “бекатлар” ишлаб туради. Кун давомида қизиқарли маърузалар, семинар ва муҳокамалар ўтказилиши мўлжалланган. Уларда иштирок этиш бепул, фақатгина ҳаволалар бўйича рўйхатдан ўтишингиз керак бўлади.

Ота-оналар фарзандлари билан қуйидаги “бекатларда”да тўхтаб ўтишлари мумкин:

– Стол ўйинлари “бекати”: бу бекатда шахматлар, денгиз жанги, стратегия билан машғул бўлувчилар алоҳида ўйинлар столини эгаллашади.

– Ўйинни кесиб ўтиш “бекати”: бу ерда сиз кераксиз ўйинларни олиб келиб, ўрнига ўзингизга ёққанини танлашингиз мумкин.

– Фаол ҳаракатлар “бекати”: бу ерда модераторлар томонидан таклиф қилинган фаол ҳаракат ва тинч ўйинларни жамоа бўлиб ўйнашингиз мумкин. Қизиқарли ўйинларни турли жойлардан келган мигрантлар ўз тажрибаларига асосланиб таклиф қилишган.

12:30 дан 13:30 гача “Ўйин нима?” мавзусидаги маърузани тинглашингиз мумкин.

Фестивалда ота-оналар ва уларнинг фарзандлари ўз вақтларини қизиқарли ва унумли ўтказишларига ишончимиз комил.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация