Мақола

507 24/11/2022

Декабрь ойидан Вьетнамнинг VietJet Air ва арабларнинг Air Arabia Abu Dhabi авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам рейсларни йўлга қўяди.

VietJet Air авиакомпанияси 25 декабрдан бошлаб Тошкент ва Камран шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқчи, деб хабар бермоқда Dunyo.

Парвозлар ҳафтада икки марта амалга оширилади:

  • Душанба ва пайшанба кунлари — Камрандан жўнаб кетиш;
  • Сешанба ва жума кунлари — Тошкентдан жўнаб кетиш.

VietJet Air авиакомпанияси 2007 йилда ташкил топган, аммо 2008 йилги глобал иқтисодий инқироз туфайли биринчи парвоз фақат 2011 йилда амалга оширилган. Бу Вьетнамдаги энг йирик хусусий авиакомпания ҳисобланади. AirlinesRating маълумотларига кўра, у 2017 йилдан 2021 йилга қадар энг яхши арзон авиакомпания деб топилди. 2019 йил охирига келиб компания 100 миллион йўловчини ташиб улгурган.

Авиакомпания парки 78 та янги авлод самолётидан иборат. VietJet Air 23 та ички ва 10 та халқаро рейсларни амалга оширади. Авиакомпания қатновлари  Олмаота ва Остона шаҳарларига ҳам йўлга қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Air Arabia Abu Dhabi авиакомпаниясининг Ўзбекистонга авиақатновлар очиши маълум қилинганди. Тошкентдан Абу-Дабига ва ортга рейслар 7 декабрдан чоршанба ва шанба кунлари Airbus A320 самолётларида амалга оширилади.

Ноябрь ойидан бошлаб Air Arabia Abu Dhabi компанияси Шаржа-Наманган-Шаржа йўналиши бўйича қатновларни йўлга қўйди. Ушбу манзилга ҳам Airbus A320 самолёти қуйидаги кунларда хизмат кўрсатади:

  • пайшанба, шанба ва якшанба кунлари — Шаржадан жўнаб кетиш;
  • душанба, жума ва якшанба кунлари — Намангандан жўнаб кетиш.

Биринчи парвоз 27 ноябрга режалаштирилган.

Air Arabia Abu Dhabi авиакомпанияси 2020 йил июль ойида Etihad Airways ва Air Arabia ўртасида шартнома имзолангандан сўнг пайдо бўлган. Тошкент арзон авиакомпания жадвалидаги 26-йўналиш бўлди.

Айни вақтда Уммоннинг Salam Air авиакомпанияси Наманганга уча бошлади. 18 ноябрь куни арзон авиакомпаниянинг самолёти Маскатдан етиб келди. Мунтазам рейслар ҳафтада бир марта — жума кунлари амалга оширилади.

Salam Airнинг бош қароргоҳи Маскат халқаро аэропортида жойлашган Уммоннинг арзон нархлардаги авиакомпанияси ҳисобланади. У 2016 йили барпо этилган. Ташувчининг парки олтита Airbus A320neo ва тўртта Airbus A321neo самолётларидан иборат. Бу ҳақда “Фарғона” нашри хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация