“Эҳтиёт бўлинг, эшиклар ёпилади. Сўнгги бекат – Қамоқхона”.
Москва шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари Москва шаҳар метросида полиция ходимларини дўппослаган мигрантларни ушлади.
«ИИБ ходимлари томонидан 17 феврал кечқурун Москва метрополитенининг “Тульская” бекатида содир бўлган ҳодисанинг икки иштирокчи ушланди.
Ҳужжатларни текшириш чоғида ўртаосиёлик мигрантлардан бири полиция ходимларига нисбатан тажовузкорона ҳаракат қилган. Қоидабузарни ушлаш учун кишандан фойдаланилган. Унинг таниши ходимларга югуриб келиб ташланган ва бир неча зарба бергач, яширинган.
Жиноий-қидирув ходимлари икки фуқаро жойини аниқлаб, ижарага олган хонадонида қўлга олишган.
Тўпланган материаллар асосида жиноят иши очилиб, тергов ишлари олиб бориляпти”, – дейилади хабарда.